АҚШ Украинани молиялаштириш учун етарли захирага эга

АҚШ Украинани молиялаштириш учун етарли захирага эга

Маъмурият кузгача Украинага ёрдам ажратиш учун етарли молиявий захирага эга, конгрессдан қўшимча маблағ сўрашга, ҳозирча, эҳтиёж йўқ, деди Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши стратегик алоқалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби.

Украинани жанг майдонида қўллаб-қувватлаш учун бизда молиявий йил (кузда якунланади) охиригача маблағ етарли, – деди Кирби матбуот брифингида.

Унинг таъкидлашича, қўшимча молиялаштириш учун зарурат туғилса, Оқ уй маъмурияти конгрессдан сўрайди, албатта. Бу иш қулай пайт келганда амалга оширилади, ҳозирча айни эҳтиёж йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!