Қўшма Штатлар ўз захиралари ҳаддан ташқари камайгани важидан Киевга аввал ваъда қилинган зенит-ракеталар ва бошқа қуролларни етказиб беришни тўхтатмоқда.
АҚШ расмийларига кўра, баъзи ўқ-дорилар аввалроқ, яъни Байден маъмурияти ҳокимиятда эканлиги пайтида Украина мудофаасини кучайтириш учун ваъда қилинган. Бироқ, янги маъмурият бу қарорларнинг айримларини АҚШ манфаатлари билан боғлиқ хавотирлар туфайли қайта кўриб чиққан.
«Бу қарор АҚШнинг бошқа мамлакатларга ҳарбий ёрдами ва қўллаб-қувватлови қайта кўриб чиқилганидан сўнг мамлакат манфаатларини биринчи ўринга қўйиш учун қабул қилинди», – дейди Оқ уй матбуот котиби Энн Келли.
AP агентлигига кўра, Пентагон текширувидан сўнг ваъда қилинган баъзи қурол-яроғ захиралари жуда кам эканлиги, шу боис кутилган айрим етказиб беришлар амалга оширилмаслиги аниқ бўлган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги қайси қуроллар кечиктирилгани ҳақида батафсил маълумот бермаган. Бироқ, PBS маълумотларига кўра, қуроллар орасида 155 мм.ли артиллерия снарядлари, кўчма Stinger ракеталари, Patriot ҳаво мудофаа батареялари ва Hellfire ракеталари мавжуд.
«АҚШнинг баъзи қурол-яроғларни етказиб беришни тўхтатиши Украина учун катта зарба бўлиши мумкин. Чунки Москва сўнгги пайтларда ҳаво ҳужумларини сезиларли даражада кучайтирди: учувчисиз самолётлар, ракета ва бомба ҳужумлари тез-тез ва кучлироқ бўлмоқда.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия июн ойида Украинага қарши рекорд даражадаги 5 438 та учувчисиз самолёт учирган. Бу Москванинг март ойида ўтказган 4 198 та учувчисиз учувчисиз самолётдан тўртдан бирига кўп», – деб ёзади Euronews.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.