АҚШ Украина учун ҳам “Тинчлик кенгаши” тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, мазкур ташаббус Қўшма Штатлар президенти Трамп воситачилигида ишлаб чиқилган Ғазо бўйича тинчлик режаси модели асосида бўлиши кўзда тутилмоқда. Ушбу кенгашга АҚШ президентининг ўзи раислик қилиши мумкин.
АҚШ билан музокараларда қатнашаётган юқори мартабали украиналик амалдорнинг айтишича, Украина учун “Тинчлик кенгаши” Россиянинг агрессиясини якунлашга қаратилган муҳим таклифлардан бири ҳисобланади. Кенгаш таркибига Украина, Европа давлатлари, NATO ва Россия вакилларини киритиш режалаштирилмоқда. Унинг вазифаси бўлажак тинчлик режасининг бажарилишини кафолатлаш ва назорат қилиш бўлади.
"Ҳозирча Россиянинг АҚШ, Украина ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари томонидан келишилган 20 бандли тинчлик режасига рози бўлишга ёки ҳатто уни жиддий муҳокама қилишга тайёрлигидан дарак берувчи ҳеч қандай аломат йўқ. Москва Украинадан ҳудудий ён беришни талаб қилмоқда, Киев эса бу талабларни қатъий рад этиб келмоқда", дея ёзмоқда Financial Times.
Нашр маълумотига кўра, Трамп маъмурияти “Тинчлик кенгаши” моделини бошқа можароларни, жумладан Украина ва Венесуэладаги низоларни ҳал этишда ҳам қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ушбу режа келаси ҳафта Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумида тақдим этилиши мумкин.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Зеленский АҚШни Чеченистонга десант туширишга ва Рамзан Қодировни Николас Мадуро каби қўлга олишга чақирган эди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Франция президенти ва қўшинлар бош қўмондони Эммануэль Макрон payshanba куни Стратегик авиация базаси Истрес, Буш-дю-Ронда мамлакатнинг “миллий мудофаа йўриқномалари” ҳақида нутқ сўзлади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги бир йилдан ортиқ вақтдан бери махфий операция орқали сотиб олинган қурилмани ўрганмоқда. Айрим мутахассисларнинг фикрича, мазкур қурилма АҚШ разведка ходимлари, дипломатлари ва ҳарбийларида кузатилган “Гавана синдроми” деб аталувчи соғлиқдаги номаълум муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Бухорода йирик қарздорлик бўйича суд қарорига бепарво қараб келган Бухоро тумани ҳокимлигига тегишли Cobalt русумли хизмат автомашинаси жарима майдончасига олиб қўйилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эронликларни норозилик акцияларини давом эттиришга чақириб, намойишчиларга нисбатан зўравонлик тўхтамагунча Эрон расмийлари билан барча учрашувларни бекор қилганини билдирди.