АҚШ Судан ва қўшни давлатларга 245 миллион доллар гуманитар ёрдам ажратди

АҚШ Судан ва қўшни давлатларга 245 миллион доллар гуманитар ёрдам ажратди

Қўшма Штатлар Судан ва қўшни давлатларга 245 миллион долларлик гуманитар ёрдам кўрсатганини эълон қилди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар бермоқда.

Шу билан бирга, АҚШнинг Судан ва унинг қўшнилари Чад, Миср, Жанубий Судан ва Марказий Африка Республикасига 2023 молия йилида жами гуманитар ёрдами тахминан 880 миллион долларга етди.

“Биз халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар билан ички кўчирилганлар, қочқинлар ва бошқаларга озиқ-овқат, сув, тиббий ёрдам ва бошқа ҳаётни қутқарувчи ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликни давом эттирамиз”, — деди Давлат департаменти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!