Тhe New York Times нашрига кўра, демократ сенатор Жинн Шаҳин ва республикачи сенатор Лиза Мурковски келгуси икки йил давомида Украинага 54,6 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Конгрессга киритган.
Қайд этилишича, ушбу маблағнинг учдан бир қисмини (18,2 млрд доллар) Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган даромадлардан, шунингдек, Европа Иттифоқи давлатларига қурол сотишдан келадиган олинадиган фойда ҳисобидан молиялаштириш таклиф қилинмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ кoмпаниялари томонидан Украинада нодир ер металларини қазиб олишдан кўриладиган фойдани ҳам бу дастурга йўналтириш режалаштирилган.
Қонун лойиҳаси нафақат ҳарбий ёрдамни, балки АҚШнинг ўз мудофаа захираларини тўлдиришни ҳам назарда тутади. Маблағларнинг асосий қисми Украинага юборилган қуроллар ўрнига янги қуролларни харид қилишга сарфланади. Шунингдек, бу қонун лойиҳаси АҚШ президентига Конгресс розилигисиз Украинага қурол етказиб беришга рухсат беради.
"Бироқ мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда Сенат ва Конгрессда кўпчилик ўринга эга бўпган Республикачилар партияси томонидан қўллаб-қувватланмаслиги мумкин", дея ёзмоқда Тhe New York Times.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.