АҚШ Сенати, эҳтимол, ёз охиригача Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмайди.
Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Сенат август ойи бошида ўз ишини якунлайди ва сенаторлар ўз штатларига боради. Улар Вашингтонда фақат сентябрь ойи бошида иш бошлайдилар.
"Республикачи сенаторлар Россияга қарши кенг кўламли санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмасдан туриб Вашингтонни тарк этишга ҳозирлик кўрмоқда", — дейилади мақолада.
Нашрнинг ёзишича, айрим сенаторлар танаффусга чиқишдан олдин қонун лойиҳасини қабул қилиш тарафдори бўлган, бироқ якунда бу масала бўйича қарорни АҚШ президенти Дональд Трампга топширишган. Шундай қилиб, Америка етакчиси Россия ва унинг савдо ҳамкорларига қарши санкциялар қўллаш таҳдидларини амалга ошириш ёки йўқлигини ўзи ҳал қилиши керак бўлади.
Шу билан бирга, деб ёзади газета, кўпчилик демократлар Трамп буни тўлиқ бажармайди, деб ҳисоблайди. Аввалроқ Трамп Вашингтон Москва билан Россия-Украина можаросини 10 кун ичида ҳал қилиш бўйича келишувга эришмоқчи эканлигини, акс ҳолда Россия Федерациясидан импорт қилинадиган товарларга божхона солиғи жорий этиш билан таҳдид қилишини айтганди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.