Бу ҳақда Ҳовард Лютник Сенатдаги эшитувларда маълум қилди, деб ёзмоқда The Insider.
Вазир 2005 йилда, Эпштейн билан учрашганида молиячи унда ўта нохуш таассурот қолдирганини, кейин у билан бирор марта ҳам бир хонада бўлмаганини айтган эди.
Маълум қилинишича, АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган ёзишмаларда аксинча, бир неча йил ўтиб Лютник Эпштейннинг оролида тушлик ташкил қилгани келтирилган. Мазкур оролда вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этилгани айтилмоқда.
Мериленд штати демократи Крис Ван Холленнинг сўзларига кўра, муаммо эҳтимолий ноқонуний хатти-ҳаракатларда эмас, балки Лютник Эпштейн билан алоқалари аслида қандай бўлганини бузиб кўрсатганида. Холлен вазир бу ҳаракати билан ўзининг лавозимга муносиблигини шубҳа остига қўйганини қўшимча қилди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.