АҚШ Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди

Америка Қўшма Штатлари Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги сайтида маълум қилинган.
Янги рўйхатга 20 дан ортиқ жисмоний шахслар ва бир неча ўнлаб Россия корхоналари киритилган.
Улар орасида “Росавтодор”, “АвтоВАЗ”, “Москвич”, “Трансмашҳолдинг” ва “Сатурн” каби компаниялар бор.
7 сентябрь куни АҚШ Молия вазирлиги Вашингтондагилар Trickbot хакерлар гуруҳи аъзоси деб ҳисоблайдиган 11 нафар россияликка нисбатан санкциялар жорий қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).