"АҚШ Республикачилар партиясида Украинага ёрдам беришга қаршилар сони ортиб бормоқда"

"АҚШ Республикачилар партиясида Украинага ёрдам беришга қаршилар сони ортиб бормоқда"

АҚШ Республикачилар партиясида Украинага ҳарбий ёрдам беришга қаршилар сони ортиб бормоқда, деди АҚШ собиқ президенти Жорж Бушнинг собиқ махсус ёрдамчиси Майкл Аллен.

“Ҳозир республикачиларнинг 48 фоизи Америка Украина учун ортиқча иш қиляпти, деб ҳисоблайди”, деб ёзади Аллен Politico учун мақоласида.

Агар АҚШ яқин ойларда таназзулга юз тутса, ҳарбийларга қарши кайфият кучайиши мумкин, деди у.

Унинг таъкидлашича, Украинани қўллаб-қувватлашга қарши овоз бераётган Республикачилар партияси аъзолари сони ортиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!