АҚШ ноқонуний муҳожирлар масаласини учинчи давлатлар билан муҳокама қилиши керак – Мексика президенти

АҚШ ноқонуний муҳожирлар масаласини учинчи давлатлар билан муҳокама қилиши керак – Мексика президенти

Қўшма Штатлар ҳужжатсиз муҳожирларни ўзлари келган учинчи давлатлар, жумладан Куба ва Венесуэла билан депортация қилиш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши керак. Бу ҳақда Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор пайшанба куни бўлиб ўтган кундалик матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Xinhua ахборот агентлиги.

Унинг қайд этишича, Вашингтоннинг бу давлатлар билан алоқалари ёмон, аммо миграция бўйича музокаралар уларни яхшилашга ёрдам беради.

“Биз ҳамма билан жуда яхши муносабатда бўлганимиз учун келишувларимиз бор ва биз Мексикадан исталган давлатга мигрантларни жўнатишимиз мумкин”, — деди А.М. Лопес Обрадор.

У АҚШ президенти Жозеф Байден Қўшма Штатлардан бошпана сўраш учун АҚШ-Мексика чегарасини кесиб ўтадиган одамлар сонини кескин чекловчи фармонни имзолаганидан кейин кетма-кет иккинчи кун миграция бўйича баёнот берди.

Турли мамлакатлардан келган муҳожирлар АҚШга етиб боришга уринаётган Мексикага шимолий қўшнисининг, айниқса чегара яқинидаги миграция сиёсатидаги ўзгаришлар кучли таъсир кўрсатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!