АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олишга ёрдам берадиган маълумот учун мукофотни икки бараварга оширди.
Бу ҳақда Қўшма Штатлар Бош прокурори ва адлия вазири Пем Бонди Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"АҚШ Адлия вазирлиги ва Давлат департаменти Николас Мадурони ҳибсга олишга олиб келадиган маълумот учун 50 миллион долларлик мукофот эълон қилади. Мадуро дунёдаги энг йирик наркобаронлардан бири бўлиб, миллий хавфсизлигимиз учун таҳдиддир", дея қайд этди Бонди.
Каракас эса Вашингтоннинг мазкур қадамини "ачинарли ва бемаънилик" деб атади.
"Ватанимиз шаъни сотилмайди. Биз бу қўпол сиёсий тарғибот операциясини рад этамиз,” — деб қайтарди Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хил Пинто ўзининг Телеграм каналида.
Жорий йилнинг январ ойида АҚШ Мадурони ҳибсга олишга ёрдам берувчи маълумот учун 25 миллион доллар мукофот белгиланган эди.
АҚШ 2013 йилдан бери Венесуэлани бошқариб келаётган Николас Мадуро Мадуро президент сифатида тан олмайди ва уни "диктатор" деб атайди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.