Пентагон раҳбари Ллойд Остин айтишича, Қўшма Штатлар Корея ярим оролида ўз кучлари жойлашуви кўламини кенгайтирмоқчи.
- Ўзаро тезкор мувофиқлик ҳамда тийиб туриш сиёсатини кучайтиришга келишиб олдик, - деди у Жанубий Корея билан “2+2” форматида бўлиб ўтган музокара якуни бўйича уюштирилган матбуот анжуманида. - Мамлакатларимиз маслаҳатлашув орқали ядровий ва стратегик режалаштириш саъй-ҳаракатини чуқурлаштиради. Корея ярим оролида АҚШ стратегик кучлари мунтазам жойлашуви бўйича амалиёт ривожлантирилади.
Шунингдек, Пентагон раҳбари АҚШ Жанубий Кореяни ядро қуроли билан ҳимоя қилишга тайёрлигини ҳам маълум қилди.
- Қўшма Штатлар Корея Республикасини мудофаа қилишга тўлиқ содиқ ва бизнинг кенгайтирилган ваъдамиз ўзгаришсиз қолмоқда, - дея қўшимча қилди Остин. - Бу ҳарбий захира анъанавий ракетага қарши мудофаа тизими, ядровий ва бошқа турдаги илғор қуроллар билан тўлдирилиши орқали қўллаб-қувватланишини назарда тутади.
Мулозим таъкидалашича, Вашингтон Сеул билан бирга ҳарбий машғулотни ҳам давом эттириш ниятида.
Апрель ойида бу икки давлат қабул қилган Вашингтон декларациясида, КХДР томонидан ядровий ҳужум содир бўлган тақдирда, Сеул АҚШдан “иттифоқчиликнинг тўлиқ қуввати” кўринишида, жумладан, атом қуролидан зудлик билан фойдаланиш орқали ёрдам олишига келишилган.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.