АҚШ Конгресси 2024 йил учун бюджет масаласи бўйича бир тўхтамга келди. Унда Украинага 300 млн доллар ажратилиши режаланган.
АҚШ бюджетининг юқори чегараси 1,6 триллион доллар миқдорида тасдиқланди. Шундан 300 миллион доллари Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Қайд этилишича, Конгресс 2025 йилда ҳам Украинага ёрдам бериш учун худди шундай миқдорда маблағ ажратишга тайёр.
2024 йилги бюджет умумий суммасининг ярмидан кўпи — 886 миллиард доллар мудофаа харажатлари учун ажратилган.
Жо Байден ва Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумернинг таъкидлашича, қабул қилинган бюджет муҳим ички устуворликларни жиддий қисқартиришнинг олдини олади. Бироқ ушбу келишув тежамкорлик чораларини кўраётган республикачи конгрессменларнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.