Россиянинг келгуси ойда Украинада уч кунлик бир томонлама вақтинчалик тинчлик эълон қилиши Украина томонидан ишончсизлик билан кутиб олинди.
Кремль душанба куни Буюк Ватан урушининг 80 йиллигини нишонлаш учун вақтинчалик тинчлик эълон қилди. Бу Россия 1941 йилда иттифоқчиларга қўшилганидан кейин Иккинчи жаҳон урушидаги иштирокини ва 1945 йилда фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабани ифодалаш учун қўлланиладиган атама. Москва Украинага бостириб киришининг мақсади мамлакатни "нацизмдан тозалаш" эканлигини доимий равишда таъкидлаб келмоқда, аммо бу баҳона кўпчилик томонидан рад этилган.
Кремль маълум қилишича, Россия 8 май куни ярим тундан 11 май куни ярим тунгача ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатлар олиб бормайди. Шунингдек, "Россия Украина томони ҳам бунга эргашиши керак деб ҳисобламоқда," дея қўшимча қилинди.
Россия президенти Владимир Путин, эҳтимол, Россияда одатда катта байрамлар ўтказиладиган 9 май куни Украинанинг эҳтимолий ҳужумларини олдини олишга умид қилмоқда, деб айтди Украина парламентининг ташқи ишлар қўмитаси раиси ва Украина президенти Володимир Зеленский партияси аъзоси Олександр Мережко.
Мережко Newsweek нашрига буни "соф тарғибот ҳаракати" деб таърифлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.