Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, амалдаги қонун лойиҳаларини қайта кўриш ва ўзгартириш киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи, деб хабар бермоқда.
Буюк Британиянинг "Financial Times" газетаси маълумотига кўра, маҳаллий ОАВ ушбу дастурни "сунъий интеллектга асосланган тартибга солиш" деб номлаган бўлиб, ҳукумат қонунларнинг мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига қандай таъсир қилишини кузатиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи. Шунингдек, маҳаллий қонунлар, суд қарорлари ва давлат хизматлари каби давлат секторларининг йирик маълумотлар базасини яратиш ҳам режалаштирилган.
Манбада Абу-Даби сунъий интеллектга катта сармоя киритгани ва ўтган йили 30 миллиардлик BlackPock сунъий интеллект инфратузилма фондини қўллаб-қувватловчи махсус "MGX" номли компания ташкил этилгани маълум қилинган.
"Financial Times" қабул қилинган қарор тадқиқотчилар томонидан хавотир билан қабул қилинганини ва келгусида кўплаб муаммолар ва тузоқларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар янграётганини таъкидлаган.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".