Исроил қарийб икки ойдан бери инсонпарварлик ёрдамининг киришига тўсқинлик қилган Ғазо секторида болалар очликдан ўлмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентли бош комиссари Филипп Лазарини маълум қилди.
Агентлик раҳбари Ғазода озиқ-овқат ва асосий эҳтиёжлар кескин танқислигини таъкидлади.
“Ғазо секторидаги болалар очликдан ўлмоқда”, деб ёзган Лаззарини Х ижтимоий тармоғида озиқ-овқат олишга уринаётган аёллар ва болалар тасвирларини илова қилган.
Унинг таъкидлашича, Исроил ҳукумати Стрипга озиқ-овқат ва зарурий товарлар етказиб берилишига тўсқинлик қилишда давом этмоқда.
"Бу сиёсий сабабларга кўра яратилган сунъий очарчилик", деб таъкидлади Лаззарини.
Бош комиссар Исроил инсонпарварлик юкларини тўсиб қўйгани ва ёрдам чақирувларига эътибор бермаётганини эслатди.
Аввалроқ БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Ғазо секторидаги озиқ-овқат захиралари тўлиқ тугагани, қолган озиқ-овқатлар эса иссиқ овқат пунктларига юборилгани ҳақида хабар берган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус Ғазодаги вазиятни “даҳшатли ва умидсиз” деб атади.
Ғазо секторидаги гуманитар инқироз шиддат билан кучайишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.
Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.
Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.
Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.