Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг халқ дипломатияси бўйича ходими Харрис Липском ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўқитувчилар малакасини ошириш бошқармаси бошлиғи Наргиза Қўчкорова ташаббуси билан “English-Speaking Nation: English Summer Excellence Training (ESN: ESET)”дастури доирасида 40 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси мамлакатимизга келди.
Ушбу экспертлар ҳозир юртимиздаги умумтаълим мактабларининг 520 нафар инглиз тили ўқитувчиси учун 120 соатлик ўқув машғулоти ўтказмоқда. 16 кунлик мазкур тренинг муаллимларимизга инглиз тилида сўзлашиш, ёзиш, тинглаш ва ўқитиш кўникмасини оширишга кўмаклашади.
19 июндан иш бошлаган америкалик мутахассислар 8 июлга қадар Нукус, Навоий, Зарафшон, Шаҳрисабз, Денов, Жиззах, Гулистон, Ангрен, Қўқон ва Фарғона шаҳарларидаги ўрта мактаб ўқитувчилари билан амалий машғулот, тренинглар кундалик фаолиятда инглиз тилидан фойдаланиш, шунингдек, синфда дарс бериш ва ўқувчи билан мулоқот қилишда ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Хорижлик экспертлар 30 нафар маҳаллий ўқитувчи билан биргаликда ўқувчиларга ҳам дарс беради. Умумий инглиз тили ва синфда инглиз тили бўйича амалиётдан ташқари, ESN: ESET дастури ўқитувчиларга инглиз тилида таълим бериш ва фақат инглиз тилида олиб бориладиган ихчамлаштирилган микро-ўқитиш сессиясида якуний тақдимот ўтказишда яқиндан ёрдам беради. Бундан ташқари дастур ўқув жараёнини янада кучайтириб, муаллимларимиз келажакда ўз синфида фойдаланиши мумкин бўлган зарур воситалар билан таъминлайди.
“The English-speaking Nation: Summer Excellence Training (ESN: ESET)” дастури Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчиларининг синфда инглиз тили компетенцияси ва дарс ўтишни кучайтиришга қаратилган умуммиллий ташаббуси саналган “English-Speaking Nation: Secondary Teacher Training Program (ESN: STT)” дастурининг таркибий қисмидир. Мазкур лойиҳа уч йил давомида республикамиздаги 15 000 нафаринглиз тили ўқитувчисини қамраб олиши кўзда тутилган.
“English-Speaking Nation” Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида йўлга қўйилган, таълим соҳасидаги ислоҳотни қўллаб-қувватловчи ҳамкорлик дастуридир. Халқаро таълим бўйича Америка кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти лойиҳани амалга оширишда шерик ҳисобланади.
Мазкур кенгаш халқаро таълим, академик алмашинув ва чет элда тил ўрганиш бўйича етакчи ташкилот сифатида таълимни ривожлантириш ва тадқиқ этишда мукаммал халқаро алоқалар ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш йўлида иш олиб боради. Тузилма 2018 йил Тошкентдаги офисини қайта очди ва ҳозир мамлакатимизда FLEX, American Windows, Uzbekistan Business Leaders (UBL) ва Марказий Осиё университетлари Ҳамкорлик дастури (UNiCEN) каби 13 та дастурни бошқаради.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.