Трамп маъмурияти билан боғлиқ бўлган AAF номли гуруҳ 175 нафар давлат хизматчисининг рўйхатини эълон қилиб, уларни «радикал» сўл ғояларда айблади. Reuters суриштирувига кўра, шундан сўнг улар таъқибга учраган.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорлари билан боғланган American Accountability Foundation (AAF) ўнг гуруҳи 175 га яқин федерал ходимларнинг исмлари, фотосуратлари ва шахсий маълумотларининг онлайн рўйхатини эълон қилди ва уларни «радикал» сўл ғояларни, хусусан, хилма-хиллик, тенглик ва инклюзия (DEI) концепциясини тарғиб қилишда айблади. Шундан сўнг, рўйхатдагилар оммавий қўрқитиш ва таъқибларга дучор бўлди. Баъзилари ишдан бўшатилди. Икки нафари ўз хавфсизлигидан қўрқиб, чет элга кўчиб кетди. Бу ҳақда Reuters агентлигининг 7 август, пайшанба куни чоп этган суриштирувида айтилади.
Рўйхатдаги баъзи одамлар республикачилар ва демократлар маъмуриятларда узоқ вақт ишлаган. Аксарият шахслар оммага ошкор бўлмаган давлат лавозимларида меҳнат қилган.
AAF'нинг ўзи аста-секин собиқ президент Жо Байден атрофидаги мухолифатни таъқиб қилишга қаратилган ташкилотдан душманларни йўқ қилиш учун Трамп кампаниясининг воситасига айланди.
AAF рўйхатидагиларнинг ярми — камида 88 киши — ҳукуматни тарк этган ёки маъмурий таътилга чиқишга мажбур бўлган. Баъзилари ишдан бўшатилди, бошқалари ишдан бўшатиш ёки бошқа лавозимга ўтказиш таҳдиди остида ўзи кетган.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.