Апти Алаудинов ҳал қилувчи жангга ҳозирлик кўрмоқда

Апти Алаудинов ҳал қилувчи жангга ҳозирлик кўрмоқда

Курск вилоятидаги жанглар «Украинадаги урушнинг натижасини ҳал қилади», деди Ахмат махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов.

Курск вилоятидаги вазият босқиннинг дастлабки кунларида жуда оғир эди, чунки Украина Қуролли Кучлари барча нарсасини бу йўналишга ўтказган, аммо ҳозир у «олдиндан айтиб бўлади»ган ҳолатда, деб ҳисоблайди Алаудинов.

Унинг сўзларига кўра, «Украина Қуролли Кучларининг барча мавжуд қуроллари ушбу қўшиннинг Курск ҳудудига кириши ва Курчатовдаги АЭСни эгаллаши учун фойдаланиш мақсадида Курск йўналишига юборилган».

“Мен шу йил бошида ўша ҳал қилувчи жангга тайёрланаётганимизни айтгандим. Ҳозир ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтмоқда", деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!