Анвар қори Турсунов дуоси мустажоб инсон эди

A A A
Анвар қори Турсунов дуоси мустажоб инсон эди

Табиатида динимизга муҳаббати  чексиз бўлган Анвар қори Турсунов 1981 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Филология факультетини тамомлаб. меҳнат фаолиятини “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлади. Кейин Ўзбекистон фанлар академияси, Абдулла Қаҳҳор уй музейи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси каби нуфузли ташкилотларда самарали фаолият юритди. 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг Шайх Алоуддин Мансур таржима қилган матнига муҳаррирлик қилди. Ана шу жараён Анвар қорининг илмий-ижодий фаолиятида диний мавзулар янада устувор бўлишига туртки бўлди.
 
Бевосита диний соҳадаги фаолиятини эса 1994 йил пойтахтнинг ҳозирги Яшнобод туманидаги “Янгиобод” масжиди имом-хатиби сифатида бошлади. Ўша йилнинг ўзидаёқ юртдошларимиз ажойиб бир воизни кашф этдилар.
1999 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва “Хожа Аҳрор Валий” масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаш баробарида 2001 йил Тошкент ислом институтини ҳам тугатди. 2015 йилдан бошлаб эса “Минор” масжиди бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритди.
 
Анвар қори ўзбек тилини пухта билган салоҳиятли муҳаррир бўлгани боис Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарини тайёрлашда фаол қатнашар, диний нашрлар ва маҳаллий матбуотга ўқишли мақолалар ёзар, халқаро анжуманларда маърузалар билан иштирок этар, диний ва илмий мавзулардаги асарларга муҳаррирлик қилар, радио ва телевидениенинг маънавий ва маърифий дастурларида бошловчилик ва чиқишлар қилар эди. Шунча иш билан бирга таржима, таълиф ва таснифга ҳам вақт топар эди. Айниқса, олимнинг “Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти” журналлари, “Ўзбек адабиёти ва санъати” газетасида Алишер Навоий ижоди ва фаолияти, навоийшунослик ва тасаввуф илми ҳақидаги кўплаб илмий, маърифий-маънавий мақолалари ўқувчилар эътиборига тушган эди.
 
Бир сўз билан айтганда, Анвар қори Турсунов оммавий ахборот воситалари орқали доимий чиқишлари, диний мавзудаги маърузалари билан халқимиз қалбидан муносиб жой олган уламо эди.
 
Унинг Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг “Асбобун нузул” (“Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари”) таржимаси, “Фазилатлар китоби”, “Инсон мукаррам зот” номли китоблари нашр этилди. Уларнинг ҳаммаси ўзига хос пишиқ-пухта асарлар бўлиши баробарида Анвар қори халқимиз орасида ўткир воиз сифатида машҳур эди. Айниқса, “Хожа Аҳрор Валий” масжидида имом-хатиблик қилган кезларида унинг ҳазрат Навоий, Мирзо Бобур, Сўфи Оллоёр, Бобораҳим Машраб, Муҳаммадризо Огаҳий ва мумтоз адабиётимизнинг бошқа забардаст вакилларининг жўшқин байтларидан мисоллар келтириб, сўзлаган амри маъруфларини эшитиш учун шаҳримизнинг энг чекка ҳудудларидан одамлар гуррос-гуррос бўлиб жума намозини ўқишга  шу масжидга келар эдилар. Жумадан кейин эса олган таассуротларини ўзаро гаплашиб кетишар, узоқ вақтлар ана шу амри маъруфлар таъсирида юришар эди.
 
Анвар қори ака “Минор” масжидига келганидан сўнг ўша мухлислар оқими шу ерга келишни одат қилишди. Бу одамнинг овозида тингловчига таскин бўладиган нимадир бор эди. Кейин у киши толиби илмларга хайрихоҳ бўлган ниҳоятда фазилатли инсон эди. 2005 йилги жума маърузаларидан бирида шундай деган эди:
 
“Бир куни пешиндан кейин намозхонлар тарқалди. Масжиддан энди чиқмоқчи бўлиб дарвоза ёнига келсам, бир қизгина мунғайиб турибди. Қаршимга чиқиб ийманибгина салом берди. Сўнгра ТошМИга (ҳозирги Тиббиёт академияси)  контрактга ўқишга кирганини, аммо ота-онаси контрактга тўлашга пул топа олмаётганини айтиб ёрдам сўради. Фаҳмладимки, бу даргоҳ унинг сўнгги илинжи... Менда унча пул йўқ. Нима қилишни билмай бошим қотди. Кейин “Қизим, сиз шу ерда ўтириб туринг, мен ичкарига кириб икки ракат намоз ўқиб чиқаман, Аллоҳ меҳрибон, бирор жойдан етказиб қолар”, дедим-да масжидга қайтиб кириб икки ракат ҳожат намозини ўқидим. Раббимизга шугинани ноумид қайтармасликни сўраб дуолар қиляпман-у, кўзим эшикда. Аммо ҳеч ким келмади. Ахийри, ўрнимдан туриб қизгинанинг олдига бордим. У менинг аҳволимни кўриб дарров тушунди, ҳеч нарса демади. Олдин-кейин бўлиб. ташқарига йўналдик. Шу вақт орқадан бировнинг “Қори ака!” деб чақиргани қулоғимга чалинди. Ўгирилиб қарасам, орқа дарвоза тарафдан бир одам гўёки учиб келяпти. Бизга етар-етмас: “Қори ака, контракт тўлайдиган талабалар йўқми?” деса бўладими...”
 
Бу Анвар қори аканинг ўзи сўзлаб берган воқеа. Энди бевосита ўзимиз гувоҳ бўлган ҳодисага эътибор қилинг. Бу йил қишда ёғингарчилик кам бўлиб кунлар исиб кетгани эсингизда. Шундай кунларнинг бирида жума намозини “Минор” масжидида ўқидик. Намоз сўнггида Анвар қори ака совуқ ҳаво ва қор ёғдиришини сўраб дуо қилди. Масжидга киргунча иссиқ ҳаводан бир оз лоҳасланиб турган эдик. Чиққанимизда иккита жаноза бор экан. Жанозани ўқигунимизча ҳаво шу қадар совидики, ҳатто совқотиб қолдик. Бирор соат ўтганидан сўнг қор аралаш ёмғир қуйиб берди.
 
Анвар қори ака дилкаш суҳбатдош бўлиб, кўнгилга ёқадиган мулойим мутойиба ҳам қилар эди. У кишининг суҳбатига тўймас эди одам. Кейин Анвар қори ака бундай дедилар, деб тўлқинланиб гапириб юрар эдик.
 
Ўлим орамиздан шундай буюк инсонни олиб кетди. Чунки Аллоҳ таолонинг амри шундай бўлган. Улуғларимиз айтганидек, бундай зотлар аниқ вазифа билан келади. Ўша вазифани ўрнига қўйганидан сўнг бу дунё ҳаётидан ҳақиқий дунё кўчади.
 
Бизнингча, Анвар қори Турсуновнинг вазифаси кўнгилларга Ислом нурини ёқиш, Ислом маърифатини тарқатиш бўлган ва у бу вазифани бир уламонинг имконияти даражасида муваффақиятли равишда бажарди. 60 ёш умр кўрган одамга бундан ортиқ шараф бўлиши мумкинми!..
 
Бу мумтоз олимдан шу вақтга қадар элимиз манфаат кўриб келди, энди унга манфаат етказиш гали бизники, азизлар. Муҳтарам устозни ҳар доим дуоларимизда йўқлаб турайлик. Шоядки, руҳи шод бўлиб ётган жойи жаннат боғчаларидан бирига айланса!

ЎМИ Матбуот хизмати 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.