Антонио Контенинг «Реал»га келмаганлиги сабаби маълум бўлди

Антонио Контенинг «Реал»га келмаганлиги сабаби маълум бўлди

«Реал Мадрид» ҳамда италиялик мутахассис Антонио Конте ўртасида бўлиб ўтган музокаралар тафсилоти маълум бўлди, деб ёзади "daryo.uz".

Конте «Реал»дан истеъфога чиқарилган бош мураббий Хулен Лопетеги ўрнига асосий номзод эди. Аммо Антонио қўйган талаблар ва шартлар «Реал» президенти Флорентино Пересга маъқул келмаган.

Конте йилига 10 миллион евролик маош, узоқ муддатли ҳимояланган шартнома, беш кишилик мураббийлар штаби, шунингдек, таркибни тезкорликда кучайтириш учун трансферлар амалга ошириш учун кафолат сўраган. Натижада Перес унга рад жавобини бериб, Сантьяго Соларини жамоага вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Тез орада Соларининг мавсум охиригача «Реал»да қолиши эълон қилиниши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!