Пахтаободлик Д.М.муқаддам икки марта судланганлигига қарамай, учинчи бор жиноятга қўл урди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Бу гал ўзи меҳнат қилаётган хўжаликдан бир гектар майдонни Т. А.га полиз экинлари экиш учун ажратиб бериш ваъдаси билан 3 миллион 200 минг сўмга «сотди». Бироқ белгиланган вақт бўлсада, ер ажратиб берилмаганидан шубҳа қила бошлаган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат этиб, аёлнинг қилмишларидан воқиф бўлди.
Суриштирув давомида маълум бўлишича, фирибгар яна икки нафар аёлни чув тушириб, ўзлаштирилган маблағни эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган экан.
Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судья катта ёрдамчиси Камроншох Расуловнинг маълум қилишича, фермер аёлга нисбатан 2 йилу 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шунингдек, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланибгина қолмасдан, унинг фойдасига 5 миллион 160 минг сўм ҳам ундириб берилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.