Андижонда даҳшатли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Андижонда даҳшатли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

2019 йил 4 апрель куни Андижон вилоятининг Шахрихон тумани Ўрта Шахрихон МФЙда яшовчи С.Т. Ласетти русумли автомашинасини Асака тумани Шўрқишлоқ маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқққан ва қаршисидан келаётган Шахрихон туманида яшовчи А.Н. бошқарувидаги Москвич-412 русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада Москвич-412 авомашинасидаги икки нафар йўловчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Ласетти ҳайдовчиси ва Москвич-412 автомашинасининг яна бир йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!