Андижон вилоят ҳокимига тегишли аудиолар «усталик билан монтаж қилинган» бўлса, миллиардерда нима айб?

A A A
Андижон вилоят ҳокимига тегишли аудиолар «усталик билан монтаж қилинган» бўлса, миллиардерда нима айб?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган аудиоёзувлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий баёнот берди.

- Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимига тегишли аудиоёзувлар (аввалдан ёзиб олинган) кетма-кет тарқатилаётганлиги ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётганлиги барчамизга маълум.

Ушбу аудиоларни кетма - кет тарқалиши ортида Андижон вилояти ҳокимига нисбатан ахборий ҳужумлар уюштириш, вилоятимизда бўлаётган ўзгаришларга нисбатан холисона фикр билдираётган журналистлар ҳамда фуқароларнинг муносабатларини бошқа тарафга йўналтириш, вилоят ҳокими ҳамда тадбиркорлар ўртасида сунъий тўсиқларни юзага келтириш каби мақсадлар ётганлигини сезиш мумкин.

Бир гуруҳ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан 2 йил муқаддам ёзиб олинган аудиоёзувлар ижтимоий тармоқлардан кўчириб олиниб, ғаразли мақсадда уни маълум қисмини кесиб, «ҳайп» қилиш ниятида ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиб борилмоқда.

Соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда тарқалган аудиоёзувларни ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида шу маълум бўлдики, аудиоёзувлар «алоҳида мутахассислар» ёрдамида турли хил аудиоёзувлардан кесиб олиб, монтаж қилинганлиги маълум бўлди.

Мисол учун: «Андижон вилояти ҳокимининг тадбиркорларга муносабати» номли аудиода вилоят ҳокимининг (1 дақиқа 6 сониялик) тадбиркорлар билан учрашувидаги нутқи ёзиб олинганлиги ва ижтимоий тармоқларга жойланганлигидан хабарингиз бор. Агар диққат билан эшитсангиз, ушбу аудионинг 59 - сониясидан то 1 дақиқаю 6 сониясига қадар бўлган қисми бошқа аудиоёзувдаги контекст эканлиги, уни кесиб олинган ҳолда бошқа аудиоёзувга устомонлик билан монтаж қилинганлигини кўришингиз мумкин (аудиоёзувдаги тасвир ва овоз ўзгараётганлигини сезиш қийин эмас). Бу эса ўз навбатида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, «Андижонда раҳбарлар оёқ кийимларни реклама қилишмоқда...ми?» сарлавҳаси остидаги фотолавҳалар ижтимоий тармоқларга гўёки Андижон вилояти ҳокимининг навбатдаги «қаҳрамонлиги» сифатида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аслида ҳам «шу кунларда» Андижон вилояти ҳокими талабалар ётоқхонасига бориб, улар билан учрашганмиди? (Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Олий таълим муассасаларида анъанавий дарслар 16 ноябрдан қайта тикланди. Хоҳловчилар онлайн ўқишлари мумкин).

Хабарингиз бор, 2020 йил 15 март кунидан бошлаб Республикамиз бўйлаб кучайтирилган карантин чоралари ўрнатилди. Шу қаторида олий таълим муассасалари ҳам вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган. Ижтимоий тармоқларга жойланган расм эса гўёки шу кунларда олинганлигини маълум қилишган. Аслида эса ушбу фотолавҳа вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан 2019 йил 4 сентябрда олинган.

Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий тармоқларга жойлаб борилаётган бу аудиоёзувлар йиллар давомида бир гуруҳ шахслар томонидан йиғиб борилганлиги, бу ишлар вилоят раҳбарининг имиджига таъсир кўрсатиш ниятида пухта ўйланган режа асосида амалга оширилаётганлигини сезиш мумкин.

Ушбу аудиоёзувларни кенг оммага тарқатиш ортида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш учун кўзда тутилган жазо чоралари кучайтирилганлигини инобатга олган ҳолда мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан дастлабки суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

P/S Хўш, унда миллиардерда нима айб? Ахир Алишер Усмонов Наманган хайрия ишларини яқин бир йилда бошлаган бўлса...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Пентагон Эронга ўз қўшинларини жойлаштириш сценарийсини тайёрламоқда

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уольтц Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Исроил Теҳрондаги ҳарбий нишонларга қарши янги ҳужумлар сериясини якунлаганини эълон қилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби эълон қилди.

Эрон катта йўқотишларга қарамай, ён бермаяпти ва Ҳўрмуз бўғози орқали босимни кучайтирмоқда

Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

АҚШ Вакиллар палатаси: "Қўшма Штатлар ҳокимият ўзгаришига муҳтож"

Жеффрис буни ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида АҚШнинг Эронга қарши урушини танқид қилиб ёзган.

Эрбил аэропорти яқинида портлашлар содир бўлди

Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.

Эрон можароси кенгаймоқда: зарбалар хариталарда акс эттирилди

Яқин Шарқдаги Эрон атрофидаги можаро тобора кенгайиб бормоқда. Хариталарга асосланган таҳлилларга кўра, Теҳрон томонидан минглаб ракеталар ва дронлар минтақанинг турли нуқталарига йўналтирилган.

АҚШ ҳарбийлари: “Исроил учун ўлишни истамаймиз”

АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.

Россия Чернигов вилоятидаги НАТО ўқув полигонига зарба берди

Бу ҳақида Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев РИА Новостига маълум қилди.

Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Жасад 2026 йилнинг 23 март куни “Истанбул-Андижон” рейси орқали Ўзбекистонга юборилди.

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижорчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.

Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

2026 йилги World Happiness Report 2026да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.