Испания кубоги финалида "Реал Мадрид"нинг ашаддий рақиби "Барселона"дан учралган аламли мағлубияти (2:3) бош мураббий Карло Анчелоттининг клубдаги келажагига нисбатан турли саволларни келтириб чиқармоқда.
Маълум бўлишича, 65 ёшли италиялик машҳур мутахассиснинг ўзи ҳам Мадриддаги тақдирига нисбатан анча ишончсиз ҳолатга тушиб қолган ва жамоа раҳбариятининг якуний қарори қандай бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда машҳур журналист Сезар Луис Мерло ўзининг инсайдер маълумотларига таяниб хабар берди.
Бироқ, Анчелотти ҳатто "Реал"ни тарк этган тақдирда ҳам ишсиз қолмайди, чунки унинг хизматларига бошқа жамоалар катта қизиқиш билдиришмоқда. Жумладан, Бразилия футбол конфедерацияси италиялик мутахассис билан музокараларда жиддий ижобий натижаларга эришгани ҳақида хабар тарқалган.
Бразилияликлар Анчелоттига ўз терма жамоасини қабул қилиб олишни таклиф қилишган. Ушбу таклифда, агар Анчелотти розилик берса, терма жамоани 2030 йилдаги жаҳон чемпионатига қадар бошқариши кўзда тутилган. Бу билан бирга, агар машҳур мутахассис бу таклифни қабул қилса, миллий терма жамоалар ўртасида энг юқори маош оладиган мураббийга айланиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти 2021 йилдан бери "Реал Мадрид"да фаолият юритиб, бу давр мобайнида жамоа билан Чемпионлар лигаси, Ла Лига, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва бошқа бир қатор совринларни қўлга киритган эди. Энди эса унинг келажаги қандай бўлиши кўпчилик учун қизиқ саволга айланган.
Тез орада Анчелоттининг якуний қарори ва у билан боғлиқ янгиликлар кенг жамоатчиликка эълон қилиниши кутилмоқда.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Журналист Павел Зарубин бир ҳафта аввал Украина президенти Володимир Зеленский Купянскдаги стела фонида олинган селфини эълон қилганини айтди ва Путиндан бунга изоҳ беришини сўради.
Журналист Павел Зарубин бир ҳафта аввал Украина президенти Володимир Зеленский Купянскдаги стела фонида олинган селфини эълон қилганини айтди ва Путиндан бунга изоҳ беришини сўради.
"Манчестер Сити" ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бўйича ижара таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев ўз телеграм-каналида ёзди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.