Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” асарида ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” номли ҳикоясида худосизлик тарғиб қилинган деган фикрни айтган.
Муаллифдан бу борада фикрларини батафсилроқ сўраганимизда адиб шундай жавоб берди:
– Абдулла Қаҳҳор ёзувчи сифатида ниҳоятда маҳоратли. Абдулла Қодирий сўзга қандай нуктадон бўлган бўлсалар, Қаҳҳорда ҳам бу сифат кучли ва у айтмоқчи бўлган фикрларини очиқ-ошкор билдирмаган. Масалан, сиз айтаётган “Бемор” ҳикоясини олсак, унда бир аёл оғир касал бўлиб ётибди. Кинначилар, муллалар дам солиб ётишибди. Шунда бемор аёлнинг боласига қарата: “Сен Худодан ўтиниб сўра, ёш боланинг дуоси қабул” дейишади. Бола: “Худоё аямни дайдига даво бер” деяпти, бола ухлаб қолган вақт онасини жони узилди. Болани кўтариб олаётган вақтда ҳам уйқусираб: “Худоё аямни дайдига даво бер” дейди. Ҳикоя шу билан ниҳоясига етади. Бу билан ёзувчи нима демоқчи? "Худо йўқ, бўлса бир бедавонинг дардига нега шифо беролмади" деган иддаодами?! Бу бурунги замон динсизларининг ҳикояси – буни бугунги кунда нашр қилишда қайта элакдан ўтказиш керак.
– Ҳозир ҳам ўшандаги нодонликлар учраб туради. Кейинчалик вақт ҳаммасини измига солади, албатта. Абдулла Қаҳҳорнинг “Шоҳи сўзана”, “Сароб”, “Синчалак”, “Қўшчинор чироқлари” каби асарлари ҳам партиянинг чақириғига жавоб тарзида ёзилган. Буларни қайта нашр қилиш масаласида шошмасдан иш тутиш лозим. Аммо филологик нуқтаи назардан талабалар Абдулла Қаҳҳор адабий маҳоратини, ёш ёзувчилар тили ва услубини ўрганиши керак.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.