Америкалик аёл ҳомиладор эканлигини туғаётганида билди

Америкалик аёл ҳомиладор эканлигини туғаётганида билди

Aмериканинг Aйова штати Дез-Мойз шаҳрида яшовчи аёл туғгунига қадар ҳомиладор эканлигини билмаган. Бу ҳақда KETV хабар бермоқда.

Гина Добриент ҳомиладорлик тўғрисида шубҳа қилмаганлигини ва буни орқа мия касаллиги билан боғлаганини айтади. «Илгари белимда муаммолар бўлган, — деб тушунтирди у. — Мен шунчаки белимда муаммолар бор деб ўйлагандим".

Аёл фарзанд кўришидан олдин боши айланди ва кўнгли айниди. Кейин эса у ҳозир туғиши мумкинлигини тушунди ва эрига уни дарҳол касалхонага олиб боришини айтди. Aммо жуда кеч эди: бола машинада туғилди.

Касалхона ходими Кети Гёцнинг таъкидлашича, аёлнинг ҳомиладорлиги тўғрисида билмайдиган ҳолатлар камдан-кам учрайди, аммо барибир шундай бўлади. "Ҳаммаси жуда яхши ва ажойиб натижа билан ўтгани ҳайратланарли", — дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!