Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида алимент тўламай қочиб юрган эркак Тошкентдаги молхонадан топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизматига таяниб, “Дарё” хабар берди.
Келтирилишича, яккабоғлик Ш.Р. Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг қарорига асосан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган. Аммо ота ушбу 2 фарзандига алимент тўлашни истамай номаълум манзилга қочган.
2023 йилнинг 18 декабрь куни бюронинг Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан фуқаро Ш.Р.га нисбатан қидирув эълон қилинган. Вояга етмаган фарзандлар учун тўланмаган алимент миқдори 3 миллион 200 минг сўм экани айтилган.
Жорий йилнинг 20 январь куни бошқарма қидирув шўбасининг Тошкент вилоятида олиб борган тезкор тадбирлари натижасида қарздор Тошкент тумани, Ғишткўприк маҳалласи ҳудудидан, яъни Черняевка чегара пости атрофидан топилди. Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари, қарздор яшаётган манзилга борганида, яқинлари томонидан уйда йўқлиги ва қаердалигини ўзлари ҳам билмасликлари ҳақида айтган.
Аммо тадбир натижасида фуқаро айнан шу манзилнинг молхонаси ичида яшириниб тургани аниқланди. Январь ойи мобайнида қидирувдаги 32 нафар шахс, шундан 16 нафари Тошкент шаҳрида 4 кун давомида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида топилиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланди. Ҳозирда уларга нисбатан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.