Алиев: "Биз бугуноқ барча ҳаракатларни тўхтатишга тайёрмиз. Фақат..."

Алиев: "Биз бугуноқ барча ҳаракатларни тўхтатишга тайёрмиз. Фақат..."

"Биз бугуноқ барча ҳаракатларни тўхтатишга тайёрмиз. Бу ҳақда 10 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган музокаралар чоғида ҳам айтиб ўтганман. Тинчлик учун Арманистонга ўт очишни тўхтатиши кифоя қилади. Айнан шундан кейин дипломатик ҳаракатлар қиладиган вақт келади”, - деган Алиев.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон томони "Франция, Россия ва АҚШ томонидан белгиланадиган бир қатор шартлар"га рози бўлиши керак. Унинг қўшимча қилишича,  17 йилдан бери Арманистон президенти билан Москва, Париж ва Вашингтондаги учрашувлар давомида музокаралар олиб борган. Бироқ ҳар сафар музокаралар натижасиз бўлиб тугаган.

Алиев интервьюсида Туркия можарода ҳарбий томондан иштирок этмаслигини ва Озарбайжон ҳудудида бирорта ҳам чет эллик жангчи йўқлигини айтиб ўтган. Унга кўра, Франция ва Россия Озарбайжон томонида суриялик жангарилар борлиги тўғрисидаги гумонларига исбот топиб бера олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!