Central Asian University — собиқ Akfa University 10-11-синф ўқувчиларининг универистетга қабул қилиниши билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, бундан икки йил аввал Акфа университетининг собиқ ректори томонидан «Study for the success» МЧЖни Университет таъсисчисидан яширин ҳолда, фирибгарлик йўли билан ўзига қўшимча маблағ ишлаш мақсадида жалб қилган, амалдаги қонунларга хилоф йўл билан ушбу МЧЖ номидан ота-оналар билан шартномалар тузган.
Шартномага мувофиқ ота-оналарга уларнинг фарзандлари мактабнинг 10-11 синфларида ўқиш билан бир вақтнинг ўзида Акфа университетининг 1-босқичини ўқиб тугатиши ва мактабни битириши биланоқ Университетнинг 2-босқичига қабул қилиниши МЧЖ томонидан ваъда қилинган ва ота-оналар ушбу хизмат эвазига МЧЖ ҳисоб рақамига муайян тўловларни қилишган.
Шунингдек, МЧЖнинг ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари Б.Джалиловнинг турмуш ортоғига тегишли бўлган МЧЖ томонидан ўзлаштириб юборилган.
💬 «Бироқ, ушбу МЧЖнинг Акфа университетига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўқувчиларни мактабда ўқиб турган вақтида университет дастурларига қабул қилиш ҳам қонунчиликка зид. МЧЖ таъсис ҳужжатидан кўриниб турибдики, у собиқ ректорнинг яқин қариндоши томонидан таъсис этилган, контакт маълумотлари ҳам унга тегишли, ўзини банкларнинг бирида алоҳида ҳисоб рақамлари мавжуд,» – дейилади университет баёнотида.
Ушбу иш юзасидан хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан туман прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, жабрланувчилар туман прокуратурасига тегишли шикоят билан мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинди.
Университет ўз ўрнида, Б. Джалиловнинг қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатларидан жабрланган ва қўлида шаҳодатномалари (11 синф) бор болаларни тез кунларда, ўрнатилган тартибда Университетнинг 1-босқичига қўшимча қабул қилишини ота-оналарга маълум қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Москванинг дронлар ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарилиши ортиб бораётгани фонида Россияга ҳавода қаршилик кўрсатиш Украина учун тобора қийинлашиб бормоқда
Жанубий Каролина штатидан АҚШ Конгресси сенатори Линдси Грэм қамоққа олиниши керак. Сабаби, у Украина Президенти Владимир Зеленский билан бирга АҚШни Россия билан урушга тортиб киритишни истамоқда.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.