AirPON технологияси ҳақида нималарни биласиз?

AirPON технологияси ҳақида нималарни биласиз?

Бугунги кунда телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижасида телекоммуникация хизматларининг сифатини яхшилаш ва турларини ошириш, қамровини кенгайтириш имконини берувчи замонавий ва илғор технологиялар яратиб келинмоқда. Анъанавий FTTH технологияси асосида тармоқни қуришда кабель ўтиш йўлларини танлаш, хандақ қазиш ва кабелни ётқизиш ҳамда толани монтаж қилиш каби қийинчиликларнинг мавжудлиги тармоқни қуриш муддатининг узайишига, лойиҳа қийматининг ошишига ва самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда. Шу сабабли оптик тармоқларни қуришда асосий масала ушбу тармоқни қандай қилиб самарали ташкил этиш кераклиги билан боғлиқ муаммоларни ўз ичига олади. Юқоридаги каби қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида «Huawei» Co.Ltd. компанияси алоқа операторларга симсим тармоқ орқали симли FTTH технологиясини қуриш имконини берувчи ўзининг комплекс ечимга эга бўлган AirPON (Air Passive Optical Network - симсиз пассив оптик тармоқ) технологиясини ишлаб чиқди.

Ушбу технология алоқа операторларга телекоммуникация тармоғини қуришда тармоқни аниқ режалаштириш, тезкор қуриш, хизматларни тезкор тақдим этиш каби имкониятлар билан бир қаторда интеллектуал фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишга ёрдам берди. Бу эса ўз навбатида тармоқни қуриш, фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатишдаги ҳаражатларини сезиларли даражада камайтириш имконини яратди.

Мамлакатимизда бугунги кунда «Ўзбектелеком» Акциядорлик компанияси томонидан аҳолига сифатли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш, ижтимоий инфратузилма объектларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида 1024, Жиззах вилоятида 768, Самарқанд вилоятида 1280, Сурхондарё вилоятида 2560, Қашқадарё вилоятида 3072, Тошкент вилоятида 3072 ва Фарғона вилоятида 512, жами 12 288 нафар абонентга мўлжалланган AirPON қурилмалари ўрнатилиб ишга туширилганлиги, шунингдек AirPON технологиясидан фойдаланишни янада кенгайтириш мақсадида республика бўйлаб яна 76 800 нафар абонентга мўлжалланган замонавий қурилма ўрнатилиши режалаштирилганлиги маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!