Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, адлия органлари томонидан Самарқанд вилояти мисолида сўров орқали ўтказилган ўрганиш натижаларига асосан фуқаролардан талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар олинганлиги, қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларига зид равишда расмий ҳужжатларнинг нусхалари талаб қилинганлиги ва бошқа бюрократик ғовлар мавжудлиги аниқланди.
📑 Мисол учун, Самарқанд давлат чет тиллар универститети абитуриентлардан фуқаролик паспортидан нусха, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома, жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия тизимига қўйилганлиги тўғрисида маълумотнома каби ҳужжатларни тақдим этишни асоссиз равишда талаб қилган.
💽 Олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриент ҳақидаги зарур маълумотларни Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиб абитуриентга асл ҳужжатларни қайтариши назарда тутилган.
📩 Шунга асосан, Адлия вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари томонидан ортиқча бюрократик ғов ва тўсиқларга барҳам бериш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли тақдимнома киритилди.
📝 Унинг натижасига кўра 10 нафарга яқин олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига турли интизомий жазо чоралари кўрилди. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мазкур қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.