"Ливерпуль" билан ўйинда Жанлуиджи Доннарумма билан тўқнашиб кетган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирага олинди.
Ҳозирда ЎФА Тиббий қўмита раиси, "Локомотив" бош шифокори бўлиб ишлаётган Аброр Пирриев ушбу вазиятга муносабат билдирди.
«Тиббий ёрдам кўрсатиш учун майдонга чиққан жамоа шифокори Абдуқодирда бош мия чайқалиши ташхисини қўйди ва уни захирага олиш зарур деган тўғри қарорга келди.
Футболчи шижоатини кўрган бош мураббий уни қўллашга уриниб кўрди. Аммо жамоа шифокори эҳтиросга берилмади ва ўз қарорида турди. Шифокорнинг бу профессионал ҳаракатидан энг катта фойда Абдуқодирга бўлди.
Чунки бош миянинг енгил даражадаги чайқалиши ҳам жисмоний зўриқиш туфайли жиддий оқибатларга пойдевор бўлиши мумкинлиги, шунингдек, ён-атрофдагиларга безарар кўринувчи бу ҳолат футболчининг майдонда жиддий хатоликларини ва турли жароҳатлар олиш эҳтимолини карраларга ошириши борасидаги илмий асосларни профессионал шифокордан бўлак кимса билмайди ва ўйлаб ҳам кўрмайди.
Хуллас, жамоа шифокорига “респект”!», - деб ёзди Пирриев ўз телеграм-каналида.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.