Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига Абдулазиз Аққулов раҳбар этиб тайинланди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу лавозимда ишлаб келган Умид Шодиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Абдулазиз Оққулов 1985 йилда Жиззахда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. У фаолияти давомида Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган. Ушбу тайинловга қадар у Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси сифатида фаолият юритаётган эди.
Маълумот учун, Туризм қўмитаси 2023 йил июль ойида ташкил этилган бўлиб, Умид Шодиев унинг илк раҳбари бўлганди. Собиқ раиснинг янги иш жойи ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.