8,3 млн нафар “ёшлар баланси”ни шакллантириш орқали касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитилди

8,3 млн нафар “ёшлар баланси”ни шакллантириш орқали касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитилди

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 9 452 та маҳаллада 8,3 млн нафар “ёшлар баланси”ни шакллантириш орқали касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитилди, бандлиги ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш таъминланди.

АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида амалга оширилган ишлар, тегишли дастурлар ижроси ҳақида маълумот берилди:

🔵Жумладан, давлат идораларининг 7 963 нафар раҳбарига алоҳида ишлаш талаб этиладиган 123 281 нафар ёшлар номма-ном бириктирилиб, бугунги кунда раҳбарлар томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказилди ва уларнинг 81 163 нафарига турли ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатилди.

🔵Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 18 105 нафар ходимига 4 млн ёшлар оталиққа берилиб, улар билан ишлаш учун 1 372 нафар масъулдан иборат мувофиқлаштирувчи штаблар ташкил этилди ва доимий мониторинг қилиш бўйича “yoshlar.ijro.uz” ягона электрон платформаси ишга туширилди.

🔵156 минг нафар ёшларга деҳқончилик қилиши учун “маҳалла еттилиги” тавсияси билан 60 минг гектар унумдор ер майдонларини ажратиш ишлари бошланди ҳамда Республика комиссияси ва Давлат хавфсизлиги хизмати назорати остида ердан унумли фойдаланиш ташкил этилмоқда.

🔵Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 9 минг нафар ёшга имтиёзли кредит ажратилди, 22 минг нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлиги таъминланди.

🔵Ёшларни хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш орқали юқори даромадли фаолиятга жалб этиш мақсадида “Келажак касблари” лойиҳасида 18,6 минг ёшларнинг ўқув марказлардаги курс харажатлари тўлаб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!