5 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

5 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, эртага, 5 август куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25°, кундузи 37-39° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 37-42° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 37-42° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 35-40° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 37-42° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 32-37° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!