22 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

22 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 22 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 18-20° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 18-23° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 20-25° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 18-23° бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши ҳамда дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12° бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!