21 декабр: тарихда бугун қандай ҳодисалар содир бўлганди?
Бугун 21 декабр, Пайшанба.
Григорий тақвими бўйича йилнинг 355-куни.
Йил якунига 10 кун қолди.
БАЙРАМЛАР:
🗣 Туркманистонда биринчи Президент Сапармурод Ниёзовни хотирлаш куни
Филиппинда Қуролли кучлар куни
АҚШда уйсизларни хотирлаш куни
ВОҚЕАЛАР:
❄️ 1846-йил — шотландиялик жарроҳ Роберт Листон Европада биринчи марта жарроҳлик операцияси пайтида наркоздан фойдаланди.
❄️ 1898-йил — Пер ва Мари Кюри радийни кашф этди.
❄️ 1913-йил — Артур Виннинг биринчи 32 сўзли кроссворди Ню-Ёрк газетасида чоп этилди.
❄️ 1991-йил — МДҲни ташкил этиш тўғрисида Олмаота декларацияси имзоланди (Украина, Россия, Беларус, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон раҳбарлари томонидан).
ТАВАЛЛУДЛАР:
🎉 1773-йил — Роберт Броун — Броун ҳаракатини кашф қилган британиялик ботаник.
🎉 1805-йил — Томас Грем — шотланд кимёгари, коллоид кимё асосчиларидан бири.
🎉 1913-йил —Рустам Мансуров — Ўзбекистон халқ артисти.
🎉 1914-йил — Мамажон Раҳмонов — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор.
