Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари судларга ўтказилиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Боғот тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор Р.Б. фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 06.02.2020 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Т.Ш. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, у белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган.
Натижада, 06.03.2020 йилдан 01.04.2026 йилга қадар алиментдан 116.303,4 минг сўм қарздорлиги йиғилиб қолган.Қарздор Р.Б.дан алимент пулларини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси К.Джуманиязов томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судига юборилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.