Жорий йил 19 ноябр куни Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармон билан, 2040 йилга қадар ҳар йили қурилаётган уй-жойлар сонини икки бараварга ошириб, 421 мингтага олиб чиқиш, ипотека кредити портфелини 10 баравардан ортиқ кўпайтирган ҳолда 56,7 млрд АҚШ долларига етказиш белгиланган.
Ҳужжат билан уй-жой соҳасини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари белгиланди.
Жумладан, аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш ва «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш ишларини изчил давом эттирган ҳолда уй-жой фондида замонавий уй-жойлар улушини 2040 йилга қадар 50 фоизга етказиш ҳамда уй-жой бозорига банк молияси ва институционал инвесторлар маблағларини, шу жумладан, ипотека кредитидан фойдаланган ҳолда жалб этиш каби йўналишлар белгиланди.
Фармонга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикасида 2040 йилгача бўлган даврда уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;
Ўзбекистон Республикасида 2040 йилгача бўлган даврда уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича мақсадли кўрсаткичлар;
Ўзбекистон Республикасида 2040 йилгача бўлган даврда уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Қайд этилишича, Асосий йўналишлар урбанизация, уй-жой ва ипотека бозорини 2040 йилгача ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишнинг асоси бўлиб, ушбу соҳада ишлаб чиқиладиган барча янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар унга мувофиқ бўлиши лозим.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.