АҚШ президенти Дональд Трамп 2028 йил ноябрида бўлиб ўтадиган давлат раҳбари сайловларида вице-президент Жей Ди Венсни ўзининг эҳтимолий вориси деб атади. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистлар билан суҳбатлашаётганда маълум қилди.
“Албатта, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, лекин у ажойиб иш қилмоқда ва ҳозирча энг кучли номзод бўлиши мумкин”, деди у журналистларга.
Трамп давлат котиби Марко Рубионинг Венсни 2028 йилги сайловларда “аъло” номзод деб айтган сўзларига муносабат билдиришни сўрашганида шундай жавоб берган. Трамп Рубионинг “қайсидир тарзда Жей Ди билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини” эътироф этган.
2016 йилда Рубио Флорида штатидан республикачи сенатор сифатида президентликка номзодини қўйган эди. Тhе Hилл нашрининг ёзишича, у яна сайловларда иштирок этишини истисно қилмаяпти, бироқ Трампнинг президентлик муддати охиригача давлат котиби лавозимида қолмоқчи. Бу унинг 2028 йилда номзодини қўйишига тўсқинлик қилиши мумкин.
2016 йилда Венс Трампни кескин танқид қилган, уни аҳмоқ деб атаган ва Гитлерга ўхшатган эди, аммо кейинчалик унинг қарашлари ўзгарган. 2022 йил ноябрь ойида Трамп томонидан қўллаб-қувватланган Венс сенат сайловларида демократ Тим Райандан устидан ғалаба қозонди.
Шу пайтгача Трамп ўзининг эҳтимолий вориси номини айтишдан тийилиб келганди. У февраль ойидаёқ Венсни “жуда иқтидорли” деб таърифлаган бўлса-да, уни номзод сифатида кўрсатишдан ўзини тийган эди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг айтишича, Еврoпа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё–Тинч океани минтақасида хавфсизлик вазияти ёмонлашмоқда.
АҚШда миграция рейдлари ҳақида хабар тарқатадиган ICEBlock иловасининг яратувчиси Жошуа Аарон Трамп маъмуриятини судга берди. Унинг айтишича, ҳукумат Apple’ни иловани App Store’дан олиб ташлашга босим ўтказган ва бу сўз эркинлигини бузишдир.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.