2021 йилда 9 та янги электр станцияси ишга туширилади

2021 йилда 9 та янги электр станцияси ишга туширилади

2021 йилда мамлакатимизда 1387 мегаватт бўлган 9 та янги электр станцияси ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Э.Бекмуродова хабар берди.

Манбага кўра, 2020 йилнинг ўзида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги асосида олтита янги электр станциялари қурилиши бошлаб юборилди. Уларнинг умумий қиймати 2 милрд. доллар, умумий қуввати эса 2700 мегаваттни ташкил этади.

2020 йилда инвестиция лойиҳалари босқичлари амалга оширилиши натижасида 2021 йилда мамлакатимизда 1387 мегаваттлик  қувватлар бўлган 9 та янги электр станцияси ишга туширилади.

Улардан шу йилнинг октябрь ва ноябрь ойларининг ўзида турк компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 940 МВт бўлган 4 та янги ИЭС қурилади.

Шунингдек жорий йилнинг октябрь ойида ҳар бирининг қуввати 100 МВт бўлган иккита қуёш электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда (Самарқанд вилоятида Total Eren (Франция), Навоий вилоятида Masdar (БАА) ўз лойиҳаларини амалга оширмоқда).

Гидроэнергетика соҳасида 2021 йил июнь ойида ГЭСнинг Чирчиқ-Бўзсув каскадига кирувчи “Камолот” гидроэлектр станцияси қурилиши якунланади. Шунингдек июнь ойида Сурхондарё вилоятидаги Тўполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлари каскадини ишга тушириш ҳам режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!