Москванинг Измайлов туман суди Доғистон бош вазири собиқ ўринбосарининг ўғли Муртузали Межидовни қозоғистонлик талаба Томирис Байсафанинг ўлдирилишида айбдор деб топди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Муртузали Мажидов Москвада судланган, у Томирис Байсафа қотиллигида айбдор деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳақда марҳумнинг онаси Жанна Aхметова маълум қилди. У ҳукмдан мамнунлигини айтди.
Aввалроқ Жанна Aхметова бу иш бўйича суд жараёни якунланганини, энди ҳукм чиқарилгунга қадар фақат томонлар ўртасида мунозара ўтказиш қолганини айтганди.
2022 йилнинг февралида Томирис Байсафанинг ўлдирилиши бўйича иш бўйича суд мажлиси асосий айбланувчи Муртузали Мажидов келмагани сабабли қолдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 13 апрель талаба Томирис Байсафа танаффус вақтида университетнинг 4-қаватидаги деразадан қулаб тушганди. Қизнинг бир нечта жойи синган, кўп қон йўқотган. Ўша йилнинг 3 май куни Томирис вафот этди.
2020 йилда қотилликда гумон қилиниб, қизни деразадан бошқа талаба итариб юборганини даъво қилган гувоҳларнинг кўрсатмаларига эътибор қаратган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Доғистоннинг собиқ бош вазири Муртузали Межидовнинг ўғлини қўлга олишди. 2021 йил июл ойида Москвадаги ҳакамлар ҳайъати Муртузали Мажидовга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарди.
Вафот этган талабанинг онасининг шикоятлари ва жамоатчиликнинг норозилигидан сўнг, оқлов ҳукми бекор қилинди ва иш қайта кўриб чиқиш учун юборилди. Онанинг адвокати Томирис Байсафи оқлов ҳукмининг бекор қилинишини тушунтирди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.