Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг 2017-2023 йиллардаги экспорт географиясини таҳлил қилди.
Мамлакатимиздан товарлар ва хизматлар экспорт қилинадиган давлатлар сони ва маҳсулотлар тури тобора ортиб бормоқда. 2017-йилда жами 12,55 млрд. АҚШ долларига тенг миқдорда маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинган бўлса, 2023-йилга келиб, бу кўрсаткич 1,95 марта кўпайди ва 24,43 млрд. АҚШ долларига етди. 2023-йилда экспортнинг йиллик ўсиш суръати 23,8 фоизни ташкил қилди.
2017 – 2023 йиллар мобайнида мамлакатимизнинг экспорт географияси 14 та мамлакатга кенгайди, Ҳозир маҳсулотларимиз 122 та мамлакатга экспорт қилинмоқда (ҳар бирига 10 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдорда).
Экспорт қилинадиган маҳсулотлар диверсификацияси ошиб бормоқда. Жумладан, ТИФ ТН 10 та белгиси бўйича товар номенклатурасида 2017-йилда ҳар бири 10 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган 1219 хил маҳсулот экспорт қилинган бўлса, 2023-йилга келиб, бу кўрсаткич 2874 тани ташкил қилди (2,4 маротаба кўп).
2017-2023 йилларда пахтадан тайёрланган юқори қўшилган қийматли товарлар экспорти йўлга қўйилди. Хусусан, 2017-йилда тўқимачилик маҳсулотлари умумий экспортнинг 8,1 фоизини ташкил этган бўлса, 2023-йилда ушбу кўрсаткич 12,5 фоизни ташкил қилиб, 65 та мамлакатга 639 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида экспортни ошириш бўйича бир қатор устувор мақсадлар ва чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан:
➖ экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш ва 45 миллиард долларга етказиш, экспортчи корхоналар сонини 6,5 мингтадан 15 мингтага етказиш;
➖ қишлоқ хўжалиги соҳасида экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш;
➖ экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини 3,3 баробар кўпайтириш;
➖ халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 10 баробарга ошириш ва улар сонини 5 мингтага етказиш;
➖ IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш;
➖ туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш, тиббиёт ва таълим туризми экспортини йилига 1,5 миллиард долларга етказиш;
➖ республика ҳудудларида 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги агрологистика марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг экспорт салоҳиятини 1 миллиард долларга етказиш.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.