180 та фермернинг қарийб 23 млрд. сўм ҳақи ундирилди

180 та фермернинг қарийб 23 млрд. сўм ҳақи ундирилди

Жорий йил август ойининг бошларида телеграм ижтимоий тармоғида Балиқчи туманида бир қанча фермерлар қарздор жамиятдан ҳақларини оломаётгани бўйича туман МИБ биносига келгани ҳақидаги видео ва хабарлар тарқалган эди.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси бу ҳолат бўйича расмий муносабат билдириб, унда қуйидагиларни маълум қилган эди.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Избоскан туманлараро иктисодий судининг қарздор масъулияти чекланган жамият ҳисобидан ундирувчи давлат фойдасига 1.710.184,8 минг сўм давлат божи ҳамда туманда фаолият юритаётган 180 та фермер хўжаликлари фойдасига жами 22.882.117,5 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Балиқчи туман бўлими иш юритувига 10.07.2023 йилда келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари ҳамда тақиқлар қўйилган.

Инкассо топшириқномалари орқали жами 724.285,9 минг сўм ундирилиб, давлат божидан бўлган қарздорликни баратараф этиш учун йўналтирилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли 2 та “LACETTI”, бир дона “LABO” ҳамда “EQUINOX” русумли автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилинган.

Бундан ташқари, 09.08.2023 йилда қарздорга тегишли бўлган туманнинг Авесто маҳалласида жойлашган 18 хонадан иборат бўлган “маъмурий бино-иншоотлари” рўйхатга олиниб хатланган ва баҳолатиш чоралари кўрила бошланган.

Шундан сўнг, қарздор жамият фермер хўжаликлари олдидаги ҳамда давлат божи бўйича қарздорлик суммаларини тўлиқ тўлади.
Яъни, 180 та фермер хўжаликлари фойдасига қарийб 23 млрд. сўм ундириб берилиши таъминланди. Ҳозирда ундирилган пулларни фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига йўналтириш ишлари якунига етмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!