2023 йил 7-октабрдан буён 17210 нафар бола Ғазо секторида Исроил армияси ҳужумлари қурбони бўлди.
Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотида Исроил томонидан 386 кун давомида амалга оширилган ҳужумлар ҳақида маълумот берилган.
Исроил армиясининг 2023 йил 7-октабрдан буён Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганлар сони фақат охирги 24 соат ичида 38 кишига етди.
Қайд этилишича, Исроилнинг 2023 йил 7-октабрдан бери Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганларнинг 69 фоизи болалар ва аёллардир.
Жами 42 885 киши Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми қурбони бўлди, улардан 17 210 нафари болалар ва 11 742 нафари аёллар. Бундан ташқари, анклавнинг яна 100 544 нафар аҳолиси жароҳатланган.
10 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам бригадалари ва фуқаролик мудофааси кучлари вакиллари Исроил кучлари томонидан юзага келган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дейилади хабарда.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.