Ўзбекистон Марказий банки валюта биржасидаги «фиксинг» усулидан «колл аукцион» ва «мэтчинг» савдо усулларига ўтишни эълон қилди. Бу валюта курсини ҳар куни эркин белгилаш учун катта имконият беради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2021 йил 9 январда ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада такомиллаштириш борасида қарор қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб, ички валюта бозорида амалга ошириладиган валюта олди-сотди савдолари бўйича қуйидагилар жорий этилади:
Ўзбекистон республика валюта биржасида савдо сессиялари амалдаги «фиксинг» (белгилаш, қийматни ўрнатиш) усулидан «колл аукцион» ва икки томонлама узлуксиз аукцион «мэтчинг» (талабга кўра таклифнинг пайдо бўлиши) савдо усулларига ўтказилиши;
валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича савдо сессияларининг соат 10.00 дан 15.00 гача «Онлайн платформа» орқали амалга оширилиши;
валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳозирда мавжуд Т+0 (бугунги иш куни) шаклидан Т+1 (кейинги иш куни) шаклига ўтказилиши;
тижорат банкларининг валюта биржаси савдоларида мижозлар номидан иштирок этиш амалиётидан воз кечган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар билан валюта операцияларини тўғридан тўғри валюта позицияси орқали амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курслари кунлик белгиланади ва ҳар банк иш куни соат 16:00да Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.
Шу билан бирга, қарорда валюта бозорини ривожлантиришнинг кейинги босқичларида валюта операциялари бўйича савдо иштирокчиларининг умумэътироф этилган энг намунали амалиётларни ўз ичига олган «Этика кодекси»нинг қабул қилиниши ҳамда тижорат банкларининг «маркет-мейкерлар» сифатида иштирокини йўлга қўйиш мақсадида уларга бериладиган имтиёз ва мажбуриятларни ўзида акс эттирувчи «Маркет-мейкерлик фаолияти тўғрисида»ги меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.
Мазкур қарор билан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган валюта интервенциялари стратегияси» тасдиқланди. Стратегияда Марказий банкнинг валюта интервенциялари тамойиллари, шакллари ҳамда интервенцияларни амалга оширишнинг мақсад ва вазифалари қайд этилди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.