1-синфга онлайн қабул қилиш жараёнининг иккинчи босқичига старт берилди.

1-синфга онлайн қабул қилиш жараёнининг иккинчи босқичига старт берилди.

Бунда ота-оналарнинг яшаш манзили бўйича (доимий ёки вақтинчалик рўйхат асосида) бириктирилган микроҳудудидаги мактабига юборилган аризалари қабул қилинади.

Бунинг учун my.maktab.uz платформаси ёки тизимнинг мобил иловаси ёрдамида шахсий кабинетингизга кириб, “Менинг аризаларим” бўлимида мактабга (микроҳудуддаги) бориш куни ва вақтини белгилашингиз мумкин.

актабга борганингизда фарзандингизни соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотноманинг асл нусхасини олишни унутманг.

Мактаб маъмурияти заруриятга кўра электрон платформа орқали юборилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун ота-оналардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини талаб этишга ҳақли.

Эслатма: Микроҳудуд бўйича қабул жорий йилнинг 31 июлига қадар амалга оширилади.

Ота-оналар микроҳудуддан ташқари ихтиёрий танланган иккинчи ва учинчи мактаблар учун қабул жараёни 1-15 август кунлари ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Мактабларда микроҳудуд бўйича қабул комиссияси ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 10:00 дан 16:00 га қадар (13:00-14:00 тушлик вақти) амалга оширилади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!