Бутерброд сабаб оёғидан айрилган эркакнинг ўлишига бир баҳя қолди

Бутерброд сабаб оёғидан айрилган эркакнинг ўлишига бир баҳя қолди

Шотландиянинг Бонхилл шаҳрида яшовчи 65 ёшли нафақахўр Малколм Уайт бутерброддан тушган помидорга сирғалиб кетиб, оёғини йўқотди, дейди “The Mirror” нашри.

Уайт воқеа қандай содир бўлганлиги ҳақида гириб берди. Унинг сўзларига кўра, рафиқаси Ивонна унга бутерброд тайёрлаб берган.

"Баъзи сабаблар туфайли бутерброд билан уйга қайтдим. Қўлимдаги бутерброд ичидан бир дона помидор  ерга тушди, мен эса унга сирғалиб кетдим ва бармоғимни плинтусга уриб олдим", дейди Уайт.

Шундан сўнг жароҳат олган бармоғи қора рангга кирган ва нафақахўр касалхонага мурожаат қилган. Шифокорлар унга синиш ташхисини қўйишган, аммо кўп ўтмай қора ранг бутун оёқ бўйлаб тарқала бошлаган.

"Кейинги эсимда қолган нарса тўрт кунлик реанимацияда ётганимдан сўнг касалхонада уйғонганим", - дейди Уайт.

Маълум бўлишича, шотландияликда жарроҳлик йўли билан олиб бўлмайдиган тромблар ҳосил бўлган, шунинг учун эркакнинг оёғи кесиб ташланган.

Нафақахўрнинг сўзларига кўра, операциядан кейин унинг ҳаёти жуда ўзгарган. У уйдан чиқишни тўхтатган ва зинадан кўтарила олмаслиги боис фақат меҳмонхонада яшамоқда.

Барча қилмоқчи бўлган ишларида эса рафиқаси ёрдам бермоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!