Самарқанд форумининг ёшларга, Ўзбекистонга қандай фойдаси бор?

Самарқанд форумининг ёшларга, Ўзбекистонга қандай фойдаси бор?

Самарқанд форуми ёшларга, Ўзбекистонга нима беради? Бу масалага Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов жавоб берди.

"Бу форумнинг бешта натижаси бўлади деб айта оламан:

— Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришда халқаро даражадаги муҳим қадам бўлади.

— Иккинчидан, Ўзбекистондаги ёшларга оид давлат сиёсатининг тенденциялари, натижаларини бутун дунё афкор оммасига кўрсатиш бўлади.

— Учинчидан, ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини маромига етказишда муҳим пойдевор бўлади. Чунки Форумда Америка, Осиё, Африка, Европа ва Австралия қитъасидан иштирокчилар қатнашади, улар лойиҳага ўз муносабатларини билдиришади.

— Тўртинчидан, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини оширишга хизмат қилади.

— Бешинчидан, Ўзбекистон ёшлари биринчи марта халқаро норма ижодкорлиги жараёнида бевосита иштирок этади", – деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!